Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 10 дан зиёд киши қўлбола спиртдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
Улар маҳалладаги дўконлардан бирида яширинча сотилган спиртдан истеъмол қилган бўлиши мумкин.
Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонида 17 киши қўлбола спирт истеъмол қилиб вафот этгани тахмин қилинмоқда. Хусусан, Нурафшон маҳалласида сўнгги 4 кун ичида 7 киши ўлган. Бу ҳақда маҳалла раиси Kun.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
Гувоҳлар улар маҳалладаги дўконларлардан бирида яширинча сотилган спиртни «баклашка»да харид қилишганини айтишмоқда.
Умуман, Самарқанд шаҳрининг бешта маҳалласи ва унга ёндош бўлган Паст Дарғом туманининг Найман маҳалласида 9—12 январ кунлари вафот этган жами 17 киши метил спиртдан заҳарланган бўлиши мумкин.
Ўлганларнинг барчаси 45-65 ёш орасидаги ва спиртли ичимликларга ружу қўйган одамлар бўлган. Уларнинг фақат бир нафари аёл киши ва қолган барчаси эркак.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-моддаси ( Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда 75 ва 57 ёшли икки фуқаро гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган.
Айни пайтда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари томонидан экспертиза ва тергов текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура 13 январ куни мазкур заҳарланиш ҳолати бўйича расмий баёнот бериб, дастлабки маълумотларга кўра 5 киши вафот этгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
17:45
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026