Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 115 тонна дизел ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Бухоро вилоятидаги «Олот» чегара постида Туркманистон ҳудудидан олиб ўтилаётган товар кимё лабораториясида текширилган ва у дизел экани маълум бўлган.
Фото: Ўзэнергоинспекция
Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний тарзда 1,3 миллиард сўмлик дизел ёнилғисини олиб кириш ҳолати аниқланди, деб хабар беради «Ўзэнергоинспекция».
Қайд этилишича, ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Туркманистондан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний тарзда дизел ёнилғисини ҳужжатларда «Битумная мастика» тарзида кўрсатиб олиб киришга бўлган уриниш фош этилган.
Хусусан, Бухоро вилоятидаги «Олот» чегара пости орқали оғирлиги 115 тонна (қиймати 1,3 миллиард сўмлик), ҳужжатларда «Битумная мастика» дея кўрсатилган товар «Ўзэнергоинспекция» кимё лабораторияси хулосасига кўра дизель экани маълум бўлган.
Мазкур қонунбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу ёқилғи маҳсулотлари вақтинча сақловга олинган.
Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудудидан темирйўл ва автомобил йўллари орқали бензин ва дизел ёнилғисини учинчи давлатларга, жумладан, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) мамлакатларига экспорт қилишни тақиқлаганди.
Мавзуга оид
18:25 / 01.12.2025
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
20:26 / 24.11.2025
Туркманистон ғарбидаги иккита сув омбори бутунлай қуриди
19:17 / 21.11.2025
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди
17:31 / 18.11.2025