Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортини тақиқлади
Ички бозорда хомашё тақчиллигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар жорий этилмоқда.
Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудудидан темирйўл ва автомобил йўллари орқали бензин ва дизел ёқилғисини учинчи давлатларга, жумладан Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) мамлакатларига экспорт қилишни тақиқлади.
29 январдаги «Қозоғистон Республикаси ҳудудидан нефть маҳсулотларини экспорт қилишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарор билан ички бозорда хомашё тақчиллигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар жорий этилмоқда.
Ҳужжатга кўра, хомашёни темирйўл орқали олиб чиқишни тақиқлаш 2025 йилнинг 1 февралидан 29 мартигача амал қилади. Бироқ, бу режалаштирилган етказиб бериш бўйича, шунингдек табиий офатлар, авариялар ёки фалокатларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида кўрсатиладиган инсонпарварлик ёрдами доирасида амалга оширилаётган нефт маҳсулотларини экспорт қилишга татбиқ этилмайди.
2024 йил 29 сентябрдан автомобил йўлида республикадан бензин ва дизел ёқилғиси олиб чиқишга тақиқ жорий қилинган эди. Фақат мойлаш материаллари ва транспорт воситалари бакидаги ёқилғи, тадқиқот мақсадлари учун авиация керосини, инсонпарварлик ёрдами доирасида етказиб бериладиган нефт маҳсулотлари истисно қилинди. Тақиқ 29 мартгача амал қилади.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026