Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди
Муқаддам Президент администрацияси раҳбари бўлган Низомиддинов охирги вақтларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 7 апрел куни Халқ депутатлари Бекобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўз сўзида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир ва кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалаларга тўхталган. Жумладан, хизматлар, инвестиция, бюджет тушумларини таъминлаш борасида ҳудуд бугун вилоятда энг охирги ўринларда экани таъкидланган.
2023 йил декабридан буён ушбу туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Дўстбеков «йўл қўйган хато-камчиликлари» учун лавозимидан озод этилган.
Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Зайнилобиддин Низомиддинов номзодини тавсия қилган ва халқ депутатлари номзодни ҳокимликка тасдиқлаган.
Зайнилобиддин Низомиддинов 2018–2022 йилларда Президент администрациясига раҳбарлик қилган. 2022 йил 8 июн куни у саломатлигидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилганди. Орадан бир ой ўтиб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025