Жаҳон | 21:12 / 23.08.2025
7645
1 дақиқада ўқилади

Украина ТИВ: Зеленский Путин билан ҳудудлар масаласини муҳокама қилишга тайёр

Украина ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Кислицанинг сўзларига кўра, Зеленский Украина қонунчилиги ва жамоатчилик фикрига мувофиқ иш кўради. 

Фото: AFP/Getty

Украина президенти Володимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда ҳудудлар масаласини муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица NBC News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Зеленский Украина қонунчилиги ва жамоатчилик фикрига мувофиқ иш кўради. Кислицанинг таъкидлашича, Украина жамоатчилиги «тинчлик эвазига ҳудудларни беришга мутлақо қарши».

«Президент Зеленский президент Путин билан буни муҳокама қилишга тайёрлигини яққол тушунтирди деб ўйлайман»,— деди у.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украина ҳам, Россия ҳам тинчлик битими тузиш учун ён беришига тўғри келишини айтганди.

 

Мавзуга оид