Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти боғчаларидаги заҳарланиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Оммавий заҳарланиш Пискент ва Бўкадан ташқари, Қуйи Чирчиқ туманида ҳам рўй берган. Болаларда ҳарорат кўтарилиши, кўнгил айниши ва ич кетиши кузатилган. Тошкент вилояти ИИББ тергов бошлади. Ҳолатни болалар омбудсмани кузатиб бормоқда. Жабрланган болалар сонига ҳеч қайси идора аниқлик киритмаяпти.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги қатор боғчаларда болалар заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, 24 сентябр куни Пискент, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги давлат боғчалари тарбияланувчилари туман тиббиёт бирлашмаларига тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши ва ич кетиши билан мурожаат қилган.
Бемор болаларга зарурий муолажалар амалга оширилган, шу куннинг ўзида уларнинг аксариятига соғлиғи яхшилангани туфайли уйларига жавоб берилган, оғир аҳволдаги беморлар аниқланмаган.
Ҳозирда боғчаларнинг ошхоналари кўздан кечирилиб, болалар суткалик истеъмол қилган таомлардан олинган намуналар лабораторияларда текширилмоқда.
Ҳолат юзасидан 25 сентябр куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтайи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради, дейилади хабарда.
Аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарида заҳарланиш Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда кузатилгани айтилганди. Вазирликка кўра, заҳарланишга Оққўрғон туманидаги цехларнинг бирида ишлаб чиқарилган кефир сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ҳолат айнан нечта боғчада кузатилгани ва қанча бола жабрлангани ҳақида ИИББ ҳам, вазирлик ҳам, болалар омбудсмани ҳам аниқлик киритмаяпти.
Мавзуга оид
16:50 / 04.12.2025
Dell асосчиси америкалик болаларга бошланғич инвестиция учун 6 млрд доллар пул тарқатади
08:04 / 04.12.2025
АҚШ БМТнинг украиналик болаларни қайтариш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади
16:18 / 02.12.2025
Хизмат йўқ, лекин тўлов бор: 5 та чиқинди ташиш корхонасининг қонунбузарлиги аниқланди
19:08 / 26.11.2025