Жаҳон | 09:59 / 07.10.2025
1635
1 дақиқада ўқилади

Миср вакили ЮНEСКО бош директори этиб сайланди

Мисрлик Халед ал-Анани Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) бош директори этиб сайланди.

Фото: ЮНEСКО

Кеча бўлиб ўтган овоз беришда Халед ал-Анани 55, Конго Республикасидан номзод Фирмин Эдуард Матоко эса иккита овоз олди. Овоз бериш натижасида Халед ал-Анани ЮНEСКОнинг янги бош директори этиб сайланган.

Унинг номзодини Африка Иттифоқи, Араб Лигаси ва Франция, Испания, Туркия, Габон, Германия ва Бразилия каби қатор давлатлар қўллаб-қувватлаган.

У ЮНEСКОнинг амалдаги бош директори Одри Азуле (Франция) ўрнини эгаллайди ва бу лавозимда тўрт йил давомида, яъни 2025 йилдан 2029 йилгача қолади.

Холид ал-Анани 1971 йилда туғилган. Мисрнинг Хелван университети 30 йилдан ортиқ дарс берган. Шунингдек, у 2019 йил 29 декабрдан 2022 йил 13 августгача Миср туризм ва қадимий ашёлар вазири лавозимида ишлаган.

Халед ал-Анани ЮНEСКОнинг араб дунёсидан биринчи бош директори ва ташкилотнинг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган иккинчи африкалик бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид