Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода Matiz каналга тушиб кетди
Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, машинани каналдан чиқариб олишган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Фото: Видеодан кадр
Бухоро вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча кечқурун Ғиждувон туманида содир бўлган. Matiz машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида туманнинг Баққоллар маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қалқонруд каналига қулаган.
Соат 21:40 да ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 112 тизими орқали хабар келиб тушган. Манзилга етиб борган қутқарувчилар махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни каналдан олиб чиқишган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Аввалроқ Навоийда машинаси қумга ботиб қолган ҳайдовчи қутқарилганди.
Мавзуга оид
11:16 / 31.01.2026
Бухорода кўп квартирали уй портлади
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:57 / 09.01.2026