Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида кечалари совуқ бўлиши кутилмоқда
Душанба куни Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. Чоршанба кунига қадар баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ҳафта ўртасида ҳарорат кечалари 0…–3 даража, шимолда –5 даражагача, кундуз кунлари +5…+10 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Фото: Kun.uz
Республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар берди Ўзгидромет.
3 ноябрдан 5 ноябргача баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади, 4 ноябр куни баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
4 ва 5 ноябр кунлари ҳарорат кечаси 0…–3 даражагача, шимолда –5 даражагача, кундузи +5…+10 даражагача аста-секин пасаяди.
6 ноябрдан бошлаб ҳафта охиригача Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Баъзи ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳаво ҳарорат +3…+5 даражагача, кундузи +13…+16 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, бугун куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +14…+16 даражани ташкил этади. 4 ноябрдан 5 ноябрнинг тонгига қадар вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорат +4…+5 ноябрда кечаси 0…–2 даражагача, кундузи +5…+7 даражагача пасаяди.
Ҳафта охирида кечаси салқин ҳаво ҳароратлари сақланиб қолади, кундузи эса +10…+13 даражагача кўтарилади.
Бундан олдинроқ Ўзгидромет Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилаётганидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
13:00
Ҳафта давомида ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:04 / 27.02.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
09:55 / 25.02.2026