Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шатдаун боис Вашингтон Европага қурол-яроғ етказишни тўхтатди – ОАВ
Дания, Хорватия ва Полшага қуроллар етказиб бериш тўхтатилган. Гап хусусан, AMRAAM ракеталари, Aegis ва HIMARS жанговар тизимлари ҳақида бормоқда.
Фото: Global Look Press
Ҳукумат иши тўхтаб қолгани сабабли АҚШ НАТО бўйича иттифоқчиларни қўллаб-қувватлаш учун етказиб берилиши лозим бўлган 5 млрд долларлик қурол-яроғ экспортини ортга сурди. Бу ҳақда Axios АҚШ давлат департаменти вакилига таяниб хабар берди.
«Бу иттифоқчи ва ҳамкорларимизга ҳам, Америка саноатига ҳам реал зарар етказади», — деган давлат департаментининг юқори мартабали вакили.
Унинг сўзларига кўра, шатдаун сабабли Дания, Хорватия ва Полшага қуроллар етказиб бериш тўхтаб қолган. Гап хусусан, AMRAAM ракеталари, Aegis ва HIMARS жанговар тизимлари ҳақида бормоқда.
Сенат 1 октябрдан буён ҳукумат бюджетини тасдиқлай олмаяпти. Демократларнинг соғлиқни сақлашга харажатларни оширишни талаб қилаётгани бунинг сабабларидан бири ҳисобланади.
Бюджет инқирози боис давлат идоралари иши қисман ёки тўлиқ тўхтаб турибди — бу мамлакат тарихидаги энг узоқ шатдаун. 750 мингга яқин хизматчи маошсиз таътилда, сиёсий келишув эса ҳали ноаниқ.
АҚШдаги бюджет инқирози 1996 йил бошида 22 кун, 2013 йилда 16 кун, 1995 йилда олти кун, 1990 ва 2018 йилларда уч кундан давом этган.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
08:40 / 05.12.2025