44809

Kun.uz: АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти полиция бўлимларига полициячилар учун кийимда олиб юриладиган камералар сотиб олиш учун 20 млн доллар ажратади, деб АҚШ Адлия вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу пуллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари ходимларини камералар билан таъминлашга мўлжалланган уч йиллик дастур доирасида тақдим қилинмоқда. Бу дастур доирасида ушбу мақсадлар учун ҳаммаси бўлиб 75 млн доллар ажратилиши режалаштирилган.

Полициячиларни камералар билан таъминлаш зарурати полициячилар томонидан қуролга эга бўлмаган қора танли фуқароларнинг отиб ташланиши билан боғлиқ бир қатор ҳодисалар рўй бергани сабабли пайдо бўлди.

Бундай ҳодисалардан охиргиси Мэриленд штатининг Балтимор шаҳрида содир бўлди. Қора танли Фредди Грей полиция томонидан ҳибсга олингандан кейин, гавдасининг орқа қисмидан олган жароҳати туфайли бир ҳафтадан кейин вафот этган. Бунинг оқибатида Балтиморда оммавий тартибсизликлар бошланган.