Misha-Ge-tashkent-11

KUN.UZ: Ўзбекистоннинг энг яхши фигуристи, икки карра Ўзбекистон чемпиони Миша Ге жаҳон фигураистлари рўйхатида 6-ўринга кўтарилди. Айни пайтда у бўлажак жаҳон чемпинатида Ўзбекистон учун иккита жой олиб берди. Repden.uz ресурсига берган интервьюда Миша Ге асосий ютуқлари учун отасидан миннатдор эканлигини таъкидлаб ўтди: “Уйда мен отам билан эмас, мураббийим билан яшайман. Уни ота деб эмас, устоз деб аташ биз машғулотларни бошлаганимизда олдимга қўйилган биринчи талаб эди. “Спортчи ва мураббий” тандемида биз кунига 24 соат яшаймиз”.

Misha-Ge-tashkent-10 Шунингдек, у спорт билан профессионал даражада шуғулланишнинг қийин томонларини айтиб ўтди: “Четдан қараганда фигуристнинг ҳаёти байрамга ўхшаб кўринади. Биз муз устида учамиз, рақс тушамиз. Аммо Хитойда бир мақол бор: саҳнада 10 дақиқа туришдан олдин 10 йил ишлаш керак. Бу ҳақиқат. Фигурали учиш оғир меҳнат билан, кунига 7 соатлик машғулотлар билан боғлиқ. Шунингдек, бу овқатдан тийилиш, дам олиш ва байрамлардан, қизиқишлар ва шахсий ҳаётдан воз кечиш демакдир”.

Misha-Ge-tashkent-12 “Менинг энг катта ютуғим фигурали учиш бўйича Шанхайда бўлиб ўтган охирги жаҳон чемпионатида қайд қилинди. Ўтган йили 27-ўринда эдим, кескин равишда 6-ўринга “сакрадим. Буни менинг мураббийим “иккинчи туғилиш” деб атади”, - қўшимча қилди у.

xab-4