Ўзбекистонда оналик ўлими 2001 йилдан бери уч марта камайди

Жамият 01 Май 2015 949

11710

Kun.uz: Ўзбекистонда оналик ўлими 2001 йилдан ҳозирги кунгача уч марта камайган. Бу ҳақда 1 майда бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича берилган ҳисоботда айтилмоқда.

2009-2013 йилларда Ўзбекистоннинг 227 та туғруқхонаси замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди, етти вилоятда янги марказлар яратилди.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда оналик ўлими коэффициенти 2001 йилдаги 100 минг туғруққа 34,1 та ҳолатдан 2013 йилдаги 20,0 ҳолатгача камайган.

Ҳомиладор аёлларнинг ҳомиладорликнинг биринчи 12 ҳафтасида туғруққача парвариш билан қамралганлиги 2002 йилдаги 87,9 фоиздан 2013 йилда 89,5 фоизгача кўтарилган. Туғруқ пайтида қон кетиш (44 фоиз), юқумли касалликлар (10 фоиз) ва кечки токсикозлар (6 фоиз) ҳамон оналик ўлимининг асосий сабаблари бўлиб қолмоқда.

Ҳисоботда контрацептив воситалардан фойдаланиш даражаси ўсиши билан абортлар сони 2002 йилдаги минг туғруққа 8,7 ҳолатдан 2013 йилдаги 4,3 ҳолатгача камайгани айтилмоқда. Ижтимоий тадқиқотлар институти берган маълумотларга кўра, 2013 йилда ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган воситалардан фойдаланиш кўрсаткичи шаҳар ва қишлоқ жойларида деярли бир хил бўлган.

“Оналик ўлимининг камайиши оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимининг моддий-техник базасининг яхшиланиши, туғруқгача кузатув билан қамранганликнинг ошишиши, перинатал хизматлар олишнинг яхшиланишига кўмак берди”, – деб айтмоқда ҳисобот муаллифлари.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар