"Интер" Яя Турега 4 йиллик шартнома таклиф қилди

Спорт 02 Май 2015 803

64980

Kun.uz: “Манчестер Сити” яримҳимоячиси Яя Туре “Интер”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Sport Mediaset хабар бермоқда.

“Интер” клуби вакиллари футболчининг агенти Дмитрий Селюк билан алоқага чиққан ва агент трансфер имкониятларини ижобий баҳолаган.

Нашр берган маълумотларга кўра, 31 ёшли яримҳимоячи “Интер” билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Бироқ футболчи “шаҳарликлар” таркибида оладиган 13 млн евродан камроқ маош олишига тўғри келади.

Кўпроқ янгиликлар