Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тайсон ўзи билан селфи тушмоқчи бўлган мухлисни хафа қилди
16:32 / 02.05.2015
1071

9849840

Kun.uz: Бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ўзи билан суратга тушмоқчи бўлган мухлисни тирсаги билан туртди.

Воқеа Флойд Мэйвэзер ҳамда Менни Пакьяонинг вазн ўлчаш жараёнида юз берди. Мухлис маросимни кузатаётган Тайсоннинг ортидан келиб, елкасига қўлини қўйди ва селфи тушмоқчи бўлди. Бироқ боксчига бу ёқмади ва Майк мухлисни тирсаги билан туртиб, суратга тушишга йўл қўймади.

Маълумот учун, вазн ўлчаш жараёнида Мэйвэзер 66,22 кг, Пакьяо эса 65,77 кг вазнга эга экани маълум бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top