CD9NhzGUkAIy-hC

Kun.uz: “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Гарет Бейл ўз фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. 25 ёшли футболчига қизиқаётган жамоалар сафига “Бавария” ҳам қўшилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Бундан ташқари, футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ҳамда “Челси” қизиқиш билдираётган эди.

Бейлнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар белгиланган. Жорий мавсумдаги Испания чемпионатида Бейл 13та гол урган ҳамда 8та голлик узатмага муаллифлик қилган.

xab-