CEFmrjeWEAA-ULJ

Kun.uz: “Челси” Жозе Моуриньо қўл остида 2014/15 йиллардаги мавсумда Англия чемпиони бўлишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Лондон клуби 2004/05, 2005/06, 2009/10, 2014/15 йиллардаги мавсумларда ғалаба қозониб, ўзининг Англия премьер-лигасидаги тўртинчи чемпионлик унвонини қўлга киритди. “Челси” бу борада 13 марта чемпионлик унвонини қўлга киритган “Манчестер Юнайтед”дан анча фарқ билан ортда қолдирмоқда. Бу борада 3-ўринни 3 марта чемпион бўлишга муваффақ бўлган “Арсенал” эгалламоқда.

Бундан ташқари, 1992 йилдан Англия Премьер-лигаси сифатида фаолият юритиб келаётган бу мусобақада икки марта “Манчестер Сити”, бир марта “Блэкберн” клублари ҳам чемпионлик унвонини олишга муваффақ бўлган.