adnan-januzaj

Kun.uz: “Манчестер Юнайтед”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аднан Янузай ПСВ жамоасига ўтиши мумкин. “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзда ПСВ ҳужумчиси Мемфис Депайни сотиб олмоқчи. Бу шартномага улар Янузайни ҳам киритишга тайёр. Шартнома амалга ошган тақдирда Янузай ПСВ таркибида ижара асосида бир йил тўп суради. “Аднан Янузайдай футболчи бизнинг таркибимизга ўтиб, Чемпионлар Лигасида иштирок этишга қарши бўлмаса, уни ижара олиш имкониятимиз бор”, - деб таъкидлади ПСВ директори Марсель Брандс.