robinvanpersie Kun.uz: “Ювентус” жамоасининг ёзги трансфер мавсумидаги асосий нишонлари кимлар бўлиши маълум қилинди. La Gazzetta dello Sport газетасида ёзилишича, Италия чемпионининг қизиқишлари рўйхатига уч нафар ҳужумчи киритилган – Робин ван Перси (“Манчестер Юнайтед”), Эдинсон Кавани (“ПСЖ”) ва Пауло Дибала (“Палермо”). Бундан ташқари, клуб мутасаддилари ёзда тўрт нафар ярим ҳимоячиларни сотиб олишга ҳаракат қилади, булар: Аксель Витцель (“Зенит”), Кевин де Брюйне (“Вольфсбург”), Рамирес (“Челси”) ва Франко Васкес (“Палермо”). Қайд қилинишича, “Ювентус” Поль Погбанинг сотилишидан келадиган маблағни янги ўйинчилар сотиб олишга йўналтирмоқчи.