225090

Kun.uz: “Ювентус” ярим ҳимоячиси Андреа Пирло Чемпионлар лигаси ярим финалидаги “Реал”га қарши кечадиган учрашув арафасида ўз вақтида “мадридлик”лар сафига ўтишга яқин бўлганини таъкидлади.

“Ҳа, менг 2006 йилда “Реал”га ўтишим мумкин эди. Капелло мени таклиф қилган. “Милан”да келишилган ўйинлар борасида муаммолар бор эди.

Келишув деярли якунланган эди. Бироқ охирида “Милан” барча муаммоларни ҳал қилди ва мен билан шартномани узайтирди.

Мен трансфер амалга ошмаганидан афсусда эмасман. Ўша мавсумда биз Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган эдик”, – деди Пирло.

Маълумот учун, “Ювентус” ҳамда “Реал” ўртасидаги биринчи учрашув 5 май куни Туринда, жавоб ўйини 13 май куни Мадридда бўлиб ўтади.

xab-