Brent нефтининг нархи жорий йилдаги максимум қийматига эришди

Иқтисодиёт 04 Май 2015 3745
498490

Kun.uz: Биржа савдолари давомида Brent маркасидаги нефть нархи бир баррель учун 67,08 долларга етди. Бу 2015 йилдаги максимал кўрсаткич бўлди. Бундан Лондоннинг ICE биржаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда. Ушбу нефть маркаси бундан қимматроқ нархда 2014 йилнинг 10 декабрида 67,24 доллардан сотилган эди.

Аввалроқ нефть нархи ошиши ортида рубль мустаҳкамланаётгани қайд этилганди. Охирги савдоларда 1 доллар 51,65 рубль, 1 евро 57,94 рубль нархда сотилган. 1 майдан 4 майгача байрам муносабати билан Москва биржасида савдолар ўтказилмади. Россия Марказий банки томонидан 1 майга белгиланган курс бўйича доллар 51,14 рубль, евро 57,16 рубль қилиб белгиланди.

21 апрелда “Лукойл” президенти Вагит Алекперов нефть нархи ўзининг энг паст кўрсаткичига етганини маълум қилганди.

18 апрель куни Россия Энергетика вазири Александр Новак 2015 йилда бир баррель нефть нархи ўртача 60 долларни ташкил қилиб, 2017 йилгача 70 доллардан ошмаслигини айтган эди.

Россиянинг 2015 йилга тузилган бюджетида нефть нархи 50 доллар қийматда киритилган. Россия иқтисодиёт ва ривожланиш вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, агар нефть нархи 100 долларгача ошса ва Россияга қарши санкциялар секин-аста олинса, доллар 2018 йилда 40 рубль туриши прогноз қилинмоқда.

xab-3
Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар