Juve_Allegri

Kun.uz: Туриннинг “Ювентус” жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигаси ярим финалида Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши ўтказилиши кутилаётган учрашув ҳақида фикр билдирди. “Мавсум охирига яқинлашиб, чемпионлик қўлга киритилган, Кубокнинг ўтказилишига эса анча борлигида айрим ишларимизга якун ясасак бўлади. Европанинг энг кучли 4 клубидан бири бўлганингни ўйласанг, ҳаяжонингни боса олмайсан. Биз Европада “Реал”чалик кўп мукофот олмаганмиз, шу боис Чемпионлар Лигаси финалига чиқиш биз учун муҳим аҳамият касб этади”, - деди у журналистлар билан суҳбат чоғида. “Биз турнирнинг амалдаги ғолибига қарши иккита оғир учрашув ўтказамиз. Бундай вазиятда асабийлашиш ярамайди. Мен футболчилардан улар учрашувга хотиржам ёндашишларини сўрайман”, - қўшимча қилди у.