Меҳнат вазирлигида АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон 04 Май 2015 887
Фабрика Форматовb146c9280e97ba90dfebd69a2de5cba2 Kun.uz: 2015 йилнинг 1 май куни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ва вазирлик раҳбари Азиз Абдуҳакимов ўртасида учрашув ўтказилди. Вазирлик матбуот хизмати тарқатган хабарномада айтилишича, учрашув чоғида Спратлен хоним вазирликнинг аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича республика миқёсида олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиқди. Вазир ҳукумат касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаб ўтди. Бу масалаларни ҳал қилиш учун ҳар йили Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси томонидан тасдиқланадиган тегишли дастур қабул қилиниб, унда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Азиз Абдуҳакимов халқаро ҳамкорлик масалаларига тўхталар экан, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Жаҳон банки билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйилганини, BetterCottonInitiative дастурини жорий қилиш борасида музокаралар олиб борилаётганини, БМТ ТД билан ҳамкорликда муассасани институционал ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилаётганини айтиб ўтди. Ўз навбатида, Спратлен хоним АҚШ мутахассислари Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни диққат билан кузатаётганини, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб ўтди. xab-2
Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар