Покистонда номаълум шахслар мактабга ҳужум қилиб, қўриқчини ўлдириб кетишди

Жамият 04 Май 2015 915

1039420297

Kun.uz: Покистон полицияси номаълум шахслар Панжоб вилоятида жойлашган Дера-Ғозихон шаҳридаги ўрта мактабга ҳужум қилишгани ҳақида хабар берди. Жиноятчилар мактабда навбатчилик қилаётган қўриқчини ўлдириб кетишган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Полиция мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар жабр кўрмаганини маълум қилди. Айни пайтда ҳужум қилганларнинг аниқ сони ва улар қаерда жойлашганини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йили толиблар гуруҳи 153 кишининг (улардан 134 таси болалар бўлган) ҳаётига зомин бўлган Пешовордаги ўрта мактабга ҳужумидан кейин Покистон ҳукумати ўлим жазосига мораторийни бекор қилишгача бориб, ўзининг террорчиликка қарши курашиш сиёсатини кучайтирган эди.

Аввалроқ Пешовордаги шиалар масжидига ҳужум қилингани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар