019840

Kun.uz: Самарқандда 2015 йилнинг апрелида ноислом диний ташкилотлар раҳбарлари учун ташкил этилган семинар бўлиб ўтди. Семинарда Самарқанд, Қашқадарё, Сухондарё ва Жиззах вилоятлари ноислом диний ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Семинар “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг бажарилиши” мавзусида бўлиб ўтди. Семинарда дин вакилларидан ташқари ҳокимиятлар, адлия бошқармалари вакиллари, вилоят божхона ва солиқ органлари ходимлари ҳам иштирок этди.

Семинарда иштирокчиларга дин соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ва қонунчилик базасига тегишли масалалар батафсил тушунтириб берилди. Бундан ташқари, миссионерлик фаолияти ва прозелитизм ҳолатлари йўл беришининг олдини олиш, диндорлар билан профилактик ишлар ўтказиш  ва динлараро ва миллатлараро толерантликни мустаҳкамлаш умумий ишига ҳисса қўшиш учун тушунтириш ишларини ўтказиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Семинарда шу йил бошида ишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Бу фильмда бизнинг республикамизда вужудга келган динлараро толерантликнинг фактлари батафсил очиб берилган. Диний ташкилотлар раҳбарлари бу фильм учун интервью бериш давомида барча диний ташкилотлар вакиллари орасида юзага келган дўстона муносабатларни таъкидлаб ўтишди. Ушбу фильм й иғилганлар орасида катта қизиши уйғотди.

Учрашув якунида иштирокчилар бундай учрашувларни келгусида ҳам ташкил этиш бўйича якдил фикр билдирдилар.

Бундай семинарлар Фарғона водийсида ҳам ўтказилди.