05984

Kun.uz: Samsung компанияси Marvel киностудияси билан биргаликда бир нечта машҳур спортчилар иштирок этган Galaxy S6 Edge смартфони реклама ролигини яратди. Роликда суратга тушган спортчилар орасида Лионель Месси ҳам бор. Бу ҳақда SuperHeroHype ёзмоқда.

Тўрт дақиқалик видео “Assemble” (“Йиғин”) деган умумий ном остида чиқариладиган тўрт эпизоддан биринчиси бўлди. Роликда футболчи Лионель Месси, американча футболчи Эдди Лейси, гавайилик сёрфчи Жон Жон Флоренс ва швейцариялик велопойгачи Фабиан Канчеллара каби машҳур спортчилар ёруғланувчи сеҳрли жамодонлар топиб олишгани ҳақида сўйланади.

“Йиғин”нинг ҳар бир иштирокчиси, шу жумладан бош қаҳрамон – комикслар мухлиси бўлган ёш болакай ўзининг жамодонини олганда ўзининг характери бўйича таҳлил қилинади ва Қасоскорлардан (Marvel комикси) бирига қиёслаштирилади. Мисол учун, Мессига Темир одам, американча футбол ўйинчиси Лейсига Халк роли тегади.

Роликнинг якуний қисмида Marvel нинг оригинал фильмидаги қаҳрамонлар каби “захирадаги” қасоскорлар қаҳвахонада учрашиб, шаурма тайёрлайдилар. Бу қаҳвахона эса уларни еростидаги базага олуб борувчи улкан лифт бўлиб чиқади.

Видеога кадр орти матнини “Қасоскорлар” ва ““Қасоскорлар: Альтрон эраси” фильмларидаги агент Мария Хиллнинг ролини ижро этган актриса Коби Смолдерс ўқийди.

Samsung смартфонлари эгалари “Assemble”нинг Gear VR виртуал реаллик кўзойнаклари учун ишлаб чиқилган махсус версиясини кўчириб олишлари мумкин. Бу кўзойнаклар томоша қилиш пайтида бошни айлантиришга имкон беради. Samsung сайтида чоп этилган лавҳаларга кўра, бу реклама ролигининг кейин эпизодларида томошабинларда ўзларини Капитан Америка, Халк, Лочинкўз, Тор ва Қора бева “танасида” синаб кўришлари имкони пайдо бўлади.

Бундай миш-мишлар Galaxy S6 Edge нинг эълон қилинишигача тармоқда пайдо бўлганига қарамасдан, компания Қасоскорлар рангида алоҳида смартфонларни ишлаб чиқармади ва қурилмаларни реклама қилишда стандарт ранглардан фойдаланди ҳамда смартфон эгаларига махсус мавзуларни кўчириб олишни таклиф этди.