554021 Kun.uz: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш спорти бўйича Жаҳон кубогининг 2-босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш” федерацияси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди. Мусобақада ғалаба қозониш учун 10 дан ортиқ давлатлардан баҳодирлар куч синашди. Мусобақада иштирокчилар ўзларининг вазнларидан бир неча баробар оғирроқ буюмларни кўтаришлари, ўрнидан қўзғатиб, маълум масофагача олиб боришлари зарур эди.

Жаҳон кубогининг 2-босқичида иштирокчилар турли вазифаларни бажариб, инсоннинг улкан жисмоний имкониятларини намойиш этди.

Хабар берилишича, мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни польшалик Матеуш Киелишковски, 2-ўринни ҳамюртимиз Сергей Трубицин ва 3-ўринни АҚШ вакили Димитар Саватинов эгаллади.

xab-