Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ботирма кўчасида дарахтнинг бир қисми синиб, ағдарилди. 8 май, 12:36да юз берган ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Дарахтнинг бир қисми Binkat супермаркети қаршисидаги ёзги қаҳвахона устига ағдарилиб (қаҳвахонанинг ёғоч панжаралари синиб кетган), қаҳвахона ёнига қўйилган Spark ва Cobalt автомобилларига қисман зарар етказган.

Шунингдек, дарахтнинг ағдарилиши натижасида ҳодиса жойидан ўтган электр узатиш симларини узиб юборган. Айни вақтда ҳодиса жойига техник хизмат ходимлари етиб келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 7 май, пайшанба куни Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилган эди. Бундай об-ҳаво ҳолати 8-9 май кунлари ҳам давом этиши кутилмоқда.