7-8 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган кучли шамоллар натижасида шаҳарнинг турли қисмларида дарахтлар ва реклама баннерлари қулади. Бундан ташқари, ёмғир ёғиши туфайли сув тошиши кузатилди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳодисалар акс этган фотосуратлар пайдо бўлди. Жумладан, кўп ҳолларда дарахтлар машиналар устига қулагани қайд қилинган.