General Mobile 4G: Android One’нинг энг қувватли смартфони

Технология 13 Май 2015 2057

Android One дастурининг таъсири борган сари кенгайиб бормоқда: Туркияда 15 майдан сотувга чиқариладиган General Mobile 4G смартфони намойиш қилинди.

Android One дастурининг ғояси Android операцион тизимида ишлайдиган арзон уяли телефонлар яратишда ишлаб чиқарувчиларга ёрдам беришдан иборат. Бунинг учун Google компанияси кейинчалик бошқа компаниялар ўзларининг қурилмаларида асос сифатида фойдаланишлари мумкин бўлган эталон платформалар яратади.

Ҳозиргача Android One қурилмалари анчагина ўрта миёна кўрсаткичларга эга эди. Бундай қурилмалар одатда 854 × 480 пиксел кўрсатиш қобилиятига эга 4,5 дюймли экран, 4 та ядрога эга MediaTek процессори, 1 Гб тезкор хотира ҳамда 4 ёки 8 Гб ли флеш-хотира билан жиҳозланарди.

General Mobile 4G ҳозирги кунда Android One смартфонлари ичида энг қувватлиси ҳисобланади. Янги қурилма 4 та ARM Cortex A53 ядросига эга 64 битли Qualcomm Snapdragon 410 процессори ва Adreno 306 график контроллёри асосида яратилган. Қурилманинг тезкор хотираси 2 Гбни, флеш-хотираси 16 Гб ни ташкил қилади.

Шунингдек, смартфон 1280 × 720 пикселли 5 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган. Экран ташқи таъсирлардан Gorilla Glass 4 ойнаси билан ҳимояланган. Смартфоннинг олд қисмида селфи ишқибозлари учун 5 Мп ли камера, орқа томонида эса светодиодли вспишкага эга 13 Мп ли асосий камера ўрнатилган.

Смартфонга икки йил ичида янгиланиб турилиши кафолатланган Android 5.1.1 операцион тизими ўрнатилган. 4-авлод LTE мобиль тармоқларида ишлашни қўллаб-қувватлайди.

Mobile 4G нинг нархи 260 долларга яқинни ташкил қилиши тахмин қилинмоқда, бу эса аввалроқ ишлаб чиқарилган, 100-110 долларга таклиф қилинаётган Android One қурилмаларидан анча қимматроқ нархни ташкил этади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар