“Барселона” – Ла-лига чемпионлик йўли

Спорт 26 Май 2015 1791

Испания чемпионатининг 37-турида сафарда амалдаги чемпион “Атлетико Мадрид” майдонига сафар қилган “Барселона” кичик 0:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Бу ғалаба “каталонияликлар” учун 2014/2015 йилдаги Ла-лигада муддатдан олдин чемпионликни қўлга киритиш имконини берди.

Учрашувдаги ягона голни Месси киритди. 

Сўнгги турда “Барселона” ўз уйида “Депортиво”ни қабул қилди. “Депортиво” “Барселона”ни чемпионлик йўлкасида кутиб олди.

 

Учрашув 2:2 ҳисобдаги натижа билан якунланди. Чемпионлар сафидаги 2 голни ҳам Лионель Месси киритди. 

Бу клубнинг Испания чемпионатидаги 23-чемпионлиги бўлди. 

 

Ушбу учрашувда 2014 йилнинг ёзида "Арсенал"дан сотиб олинган Томас Вермален дебют қилди. 

Жорий мавсумдан сўнг ўз фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиршини маълум қилган Хавини "Ноу Камп"да мухлислар илиқ кутиб олишди. 

Мухлислар стадионга "Раҳмат Хави. 17та мавсум. 1998-2015" ёзувлари битилган баннерларда ташриф буюришди.

Испаниялик футболчи "каталонияликлар" таркибида 17та мавсумни ўтказган. 

Хави учрашувнинг сўнгги дақиқаларида майдонни тарк этди. Унинг жамоанинг иккинчи сардори Андрес Иньеста ўйинни давом эттирди. Бу икки ярим ҳимоячи сўнгги 10 йилликнинг энг кучли жуфтлиги дейишга арзирли. 

Футболчига мураббий ҳамда клубнинг бошқа аъзолари миннатдорчилик билдирди. 

Ўйин якунлач, жамоа сардорини кўкка отиб қутлашди.

Учрашувдан сўнг Хави мухлислар билан хайрлашув сўзини айтди:

"Барчаси учун сизларга катта раҳмат. Мен бугун дунёдаги энг бахтли инсонман. Мен бу ерда 17 йил тўп сурдим. Бу дунёнинг энг яхши клуби. Бизга яна икки кубок - Испания кубоги ҳамда Чемпионлар лигаси кубоги зарур. Чемпионлар лигасидаги ғалабани шу ерда, "Ноу Камп"да сизлар билан бирга нишонлаймиз.

Оиламга, турмуш ўртоғимга, дўстларимга, шунингдек, бугун "Ноу Камп"га ташриф буюрган барчага чексиз миннатдорчилигимни билдираман".

Хави жамоанинг Испания чемпионатидаги 23-кубогини боши узра баланд кўтарди. 

Жамоанинг ёш футболчилари ўз сардорлари билан эсдалик учун суратга тушишди.

Клубнинг бразилиялик ўйинчилари ғолибликни ўзлари хос усулда нишонлашмоқда.  

Жамоа дарвозабонлари чемпионликни нишонлашмоқда. 

"Барселона" таркибида илк мавсумини ўтказган ўйинчилар: Ракитич ҳамда Суарес. 

Жамоа тўпурари Лионель Месси ўғли Тьяго билан бирга.

Маълумот учун, "Барселона" жорий мавсумда Ла-лигада 38та учрашувда 30та ғалаба, 4та дуранг ҳамда 4та мағлубиятга учраб, 94 очко тўплашга муваффақ бўлди. 

Клуб бу мавсумда яна икки кубокни қўлга киритиши мумкин. Улар Қирол кубогида "Атлетик Бильбао" билан тўқнаш келса, Чемпионлар лигасида "Ювентус" билан куч синашади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар