“Барселона” жамоаси Испания Кубоги финалида “Атлетик” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Каталонияликларнинг иккита голига Лионель Месси муаллифлик қилди. Яна бир аниқ зарбани Неймар амалга оширди.


Шу тариқа, “Барселона” ўз тарихида 27-марта ушбу мукофотни қўлга киритди.
Бундан ташқари, жамоа бир йилнинг ўзида Испания Кубоги ва Чемпионатида ғалаба қозониб, 6-марта олтин дублга эришди.