Ўзбекистонда бизнесга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни муҳокама қилиш учун янги портал – regulation.gov.uz ишга туширилди. Сайт янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ва илгариги қонунларни баҳолаш мақсадида очилди.
Бугунги кунда тизимга 96 дона меъёрий-ҳуқуқий акт киритилди.
Таъкидланишича, портал давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга хизмат қилади.