Илкай Гюндоган “Барселона”га ўтиш арафасида турибди

Спорт 07 Июнь 2015 929

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ва Германия терма жамоасининг 24 ёшли ўйинчиси Илкай Гюндоган “Барселона”да Хавининг ўрнини босиши мумкин бўлган ўйинчи сифатида қаралмоқда ва Каталония жамоаси билан шахсий шартномасининг шартларини келишиб олди, деб хабар бермоқда Sport.es портали.

Аввалроқ “Манчестер Юнайтед”, “Бавария” ва “Милан” қизиқиш билдирган Гюндоган “Барселона”да тиббий кўрикдан ўтгани маълум қилинганди.

Қайд этилишича, трансфер бозорида “Барселона”нинг фаоллик кўрсатаётгани ФИФА жамоага янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишни киритган тақиқлови 2016 йилнинг январида бекор қилиниши ва 9 июнда “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу жамоага раҳбар сайлаш олдидан низомда кўзда тутилганидек истеъфога кетиши кераклиги билан изоҳланмоқда.

Яқинда “Барселона” “Севилья” яримҳимоячиси Алеиш Видал билан 5 йиллик шартнома имзолаганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар