Pro Evolution Soccer футбол симуляторининг дастурчилари PES 2016 ўйинининг трейлерини тақдим этди. PES 2016 мухлислари гол ургач, “Рома” сардори Франческо Тоттининг гол нишонлаш жараёнида тушган селфисини такрорлаш имкони пайдо бўлади.

Маълумот учун, А сериянинг 18-турида Тотти “Лацио” дарвозасига икки тўп киритган эди. Футболчи иккинчи голини нишонлаш вақтида мобиль телефон олиб, мухлислар жойлашган трибуна фонида селфи олган эди.