Чилида бўлиб ўтаётган Америка кубогида В гуруҳидан ўрин олган Аргентина ва Парагвай ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.
Ушбу мусобақанинг бош фаворити ҳисобланган Аргентина биринчи ўйиндаёқ буни исботлашга тушиб кетди. Аргентина 29 ва 36-дақиқаларда Агуэронинг ўйиндан ва Мессининг пенальтидан урган голи эвазига унча жон койитмаган ҳолда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлдилар. Аргентиналиклар бундан кейин ҳам кўп имкониятларга эга бўлдилар, бироқ рақибни тор-мор этмасликка қарор қилдилар ва охир-оқибатда икки очко йўқотдилар.
Парагвай деярли ютқазилган ўйинни Нельсон Вальдеснинг 60-дақиқадаги ва Лукас Барриоснинг 90-дақиқадаги голлари эвазига сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
14 июнда, шунингдек, С гуруҳи вакиллари Колумбия ва Венесуэла ҳам бир-бирларига қарши учрашувда мусобақадаги ўз иштирокларини бошлашади.
Колумбия – Венесуэла
14 июнь, 22.00, “Estadio El Teniente”
15 июнь куни бу гуруҳдан ўрин олган яна икки жамоа – Бразилия ва Перу ўзаро тўқнашадилар.
Бразилия – Перу
15 июня, 00.30, “Estadio Municipal Bicentenario Germin Becker”