Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 саралаш босқичининг Арманистонга қарши учрашувида рақиблар дарвозасига 3 та тўп киритди. Ўйин португалияликлар фойдасига 2:3 ҳисобида ҳал бўлди.

Шу тариқа, 30 ёшли футболчи кетма-кет учинчи ўйинда хет-трик амалга оширди. У аввалги иккита хет-тригини Мадриднинг “Реал” жамоаси сафида Испания чемпионати доирасида «Хетафе» (7:3) ва «Эспаньол» (4:1) жамоалари дарвозасига киритган эди.

Ҳозирда Евро-2016 саралаш босқичида Роналдунинг ҳисобида 4 ўйинда 5 та тўп бор.