Record нашрининг маълумотларига кўра, ушбу мавсумни “Манчестер Юнайтед” сафида ижара ҳуқуқи асосида ўтказган “Монако” футбол жамоасининг 29 ёшли колумбиялик ҳужумчиси Радамель Фалькао ўзининг фаолиятини “Челси” клубида давом эттирадиган бўлди.
Келишув тафсилотлари маълум қилинмаяпти.

Аввалроқ Лондон жамоаси Фалькаога ҳафтасига 130 минг фунт стерлингдан кўп бўлмаган миқдордаги маош тўлашга тайёр эканлиги маълум қилинганди.