Футбол бўйича Америка кубогининг амалдаги чемпиони Уругвай терма жамоаси Америка кубогидаги иштирокини Ямайка устидан минимал – 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Учрашувдаги ягона тўпни ўйиннинг 2-таймида уругвайликлар яримҳимоячиси Кристиан Родригес киритди.

Бу гуруҳдаги бошқа ўйинда Аргентина ва Парагвай терма жамоалари учрашади.

Америка кубоги. B гуруҳи. 1-тур

Уругвай – Ямайка – 1:0
Голлар: Кристиан Родригес, 52.