Ёшларимиз ғалабалари ҳали олдинда

Спорт 14 Июнь 2015 4593

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финали баҳсида Сенегал ёшларига имкониятни бой беришганига қарамасдан, улар бу босқичгача етиб келган Осиё давлатлари ичида ягона вакил бўлганининг ўзи катта муваффақиятдир. Албатта, ёшларимиздан келажакда умидларимиз катта ва уларда бизнинг ишончимизни оқлашга яна кўплаб имкониятлар бўлади.
Асосийси болаларда футболга иштиёқ, катта салоҳият, юқори марраларга интилиш яққол сезилиб турибди. Улар ана шундай мусобақаларда тобланиб, эртанги кунда Ўзбекистон футболи нуфузини бундан юқори чўққиларга олиб чиқишса ажаб эмас.
Биз ёшларимизга келгуси фаолиятларида омадлар ва улкан ғалабалар тилаб қоламиз!

Кўпроқ янгиликлар