Супер оғир вазн тоифасининг WBA/WBO/IBF/IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко (64-3, 53 КО) ва британиялик Тайсон Фьюри (24-0, 18 КО) ўртасидаги бўлиши кутилаётган жанг "Челси" жамоасининг стадионида ўтказилмайдиган бўлди.

Жанг шу йилнинг октябрь ойида ташкил этилади, бироқ "аристократлар" раҳбарияти мавсум давомида ўз футбол майдонида жанг ўтказишга розилик бермаган.

"Бу вақтда Англияда футбол ва регби бўйича ЖЧ мавсуми бўлгани учун майдон топиш қийин", дейди Фьюрининг промоутери Мик Хеннеси.

Мазкур жанг юзасидан томонлар бир тўхтамга кела олмаганлиги сабабли промоутерлик савдолари кетмоқда ва бу борадаги хабарлар яқин вақтлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда.