Қирғизистон ҳукумати аъзолари терма жамоанинг Австралия билан ўйинини трибунадан томоша қилишади

Спорт 15 Июнь 2015 2043

Қирғизистон бош вазири Темир Сариев ҳукумат аъзолари мамлакат терма жамоасини Австралия термасига қарши ўйинда қўллаб-қувватлаш учун боришлари шартлигини белгилаб қўйди. У бу ҳақда 12 июнь куни ўтказилган ҳукумат йиғилишида айтиб ўтган.

"16 июнь куни терма жамоамиз ўйнайди. Австралия билан. Барча давлат хизматчилари ўйинда Қирғизистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун бориши шарт. Бу рўйхат бўйича текширилади. Стадион тўлиши шарт. Мен ўзим ҳам ўша ерда бўламан", дейди Қирғизистон бош вазири.

У спортни тарғиб қилиш кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон терма жамоаси ЖЧ-2018 учун саралаш ўйинларининг биринчи раундида Бангладешдан 3:1 ҳисобида устун келган ва кейинги босқичга ўтган. Бу босқичдаги биринчи ўйин 16 июнь куни Бишкекдаги стадионда Австралияга қарши ўтказилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар