Спорт курашлари бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган медаллар сони 10тага етди.

Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни эркин кураш бўйича келтирди. Аббос Раҳмонов (54 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Бунёд Тожибоев (58 кг) – бронза медалига сазовор бўлди.

Бунга қадар қизлар ўртасидаги баҳсларда Набира Есенбаева (60 кг) олтин медални, Шаҳодат Жуллибаева (56 кг) эса кумуш медални қўлга киритганди.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абубакр Алимов (69 кг) ҳам мазкур чемпионатнинг бош совринини қўлга киритди.

Натижада бугунги кунга келиб Ўзбекистон терма жамоаси 2та олтин, 3та кумуш ва 5та бронза, жами 10та медални қўлга киритди.