Тошкентда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Toмaс Бах ҳамда Осиё Олимпия қўмитаси раиси шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳ расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ушбу ташриф доирасида спорт оламининг мартабали меҳмонлари Тошкентда янги бунёд этилган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биноси билан яқиндан танишишди. Томас Бах ва Ал-Сабаҳ ушбу бинога юқори баҳо беришди. Улар энг замонавий тиббий ускунлар билан жиҳозланган допинг назорати маркази ва спортчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

 

Шунингдек, меҳмонлар Республика спорт тиббиёт илмий-амалий маркази, Гимнастика бўйича Олимпия захиралари спорт мактаби ва “Бунёдкор” ўйингоҳда ҳам бўлишди ва сўнгги йилларда Ўзбекистонда спортга қаратилаётган юксак эътибор натижасида ёш спортчиларнинг халқаро мусобақаларда юқори кўрсаткичларни қўлга киритаётганлигини таъкидлашди.