Xалқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ 14 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тарқатилган хабарларга кўра, кеча мартабали меҳмонлар Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг янги биносини бориб кўришган.

Бугун халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари «Бунёдкор» стадионига ташриф буюришади. Шунингдек, стадионда матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.

ХОҚ матбуот хизматига кўра, Томас Бах шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон мамлакати раҳбарияти ва Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.