Apple компанияси ўзининг янги Apple News янгиликлар хизматига журналистларни ишга олаётганини эълон қилди. Бу ҳақда The Financial Times нашри хабар бермоқда.

Apple муҳаррирлик жамоаси Financial Times, New York Times, The Guardian ва The Economist каби нашрлар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Компания янгиликлар билан ишлашда тажрибаси бор, “оригинал, қизиқ ҳикояларни ярата оладиган” журналистларни эҳтиёж сезмоқда. Apple компанияси ҳам маҳаллий, ҳам глобал янгиликлар билан ишлайдиган энг яхши мутахассислар кераклигини айтмоқда.