"Челси" хўжайини Роман Абрамович "Стемфорд Бриж" ўйингоҳида 500 млн фунт сарфлаб, реконструкция ишларини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берган.
 
Стадионни реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, бу ерда кейинги 3-4 мавсум давомида иш олиб борилади ва натижада стадионнинг бир қисми ер сатҳидан пастга туширилади.
 
Шунингдек, ўйингоҳ сиғимини 60 минг томошабинга етказиш мўлжалланган.
 
Қайд этиш жоизки, лойиҳа бўйича ишлар бошланганида "Челси" жамоаси уй ўйинларини бошқа жойда ўтказиши талаб қилинади. Жамоа айни вақтда Англия регби терма жамоаси ўйинлари учун қурилган "Твикенхэм" номли стадиондан фойдаланишни режалаштирмоқда.