Миллий хоккей лигасининг “Чикаго Блэкхоукс” хоккей жамоаси 15 июнда Стенли Кубоги финал сериясида “Тампа-Бэй Лайтнинг” жамоаси устидан 6-ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Стенли Кубогини қўлга киритди.

Бунгача жамоалар серияда қуйидагича ўйнаган: 1-ўйин “Чикаго” ҳисобига 2:1, 2 ва 3-ўйинларни “Тампа” 3:4 ва 2:3 ҳисобида, 4 ва 5-ўйинда ҳам “Чикаго” бир хил 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Охирги 6-ўйинда “Чикаго” хоккейчилари Данкат Кит ва Патрик Кейн рақиб дарвозасига биттадан шайба киритишди.

Шу тариқа, Чикаго жамоаси ўз тарихида 6 марта ушбу кубокни қўлга киритди, жамоа 1933/34, 1937/38, 1960/61, 2009/10 ва 2012/13 йиллардаги мавсумларда ҳам ушбу кубок ғолиби бўлган.