"Барселона" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Давид Вилья ўзининг Лионель Месси билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.
 
"Месси "Барселона"га бориб қўшилганимда, менга энг кўп ёрдамларни кўрсатган инсон ҳисобланади. Мен жамоа сафида урган голларимнинг 70 фоизи Месси ташкил қилган ҳужумлар самарасида амалга ошган.
 
"Барселона"дан кейин ўзимни Англия чемпионатида синаб кўрмоқчи эдим. Лекин, "Атлетико"дан яхши таклиф билдирилди ва мен буни қабул қилдим. Мен бу жамоада ҳам яхши мавсум ўтказдим", дейди Вилья Goal.com нашрига берган интервьюсида.
 
Маълумот учун, у айни вақтда АҚШда, "Нью-Йорк Сити" жамоасида фаолиятини давом эттирмоқда.