"Милан" раҳбарияти Филиппо Инзагини жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарди. Бу ҳақда "россонерилар"нинг расмий сайтида хабар қилинди.
 
Шу тариқа, 41 ёшли мутахассис жамоада 1 йил ишлади. Унинг бошқарувида ўтказилган мавсумда "Милан" Италия чемпионатида 10 ўринни эгаллади ва еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади.
 
Қайд этиш жоиз, "Милан"га кейинги мавсумдан бошлаб Синиша Михайлович бош мураббийлик қилади.